UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 янв 13:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачевнинг рақиблари иккитагача қисқарди

Енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачевнинг кейинги рақиби деярли ойдинлашди.

Исламнинг навбатдаги жанги Чарльз Оливейра ёки Жастин Гэтжига қарши ўтказилади. Бу ҳақда Махачевнинг менежери Ризван Магомедов хабар берди. Икки жангчи UFC рейтингида мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди.

"Рақиб Жастин Гэтжи ёки Чарльз Оливейра бўлади. Шахсан менга менежер ва мухлис сифатида Гэтжи билан жанг қизиқроқ бўлар эди. Кенг оммага ҳам бу жанг қизиқарли бўлиши аниқ. Боиси, янги босқич ва янги чақириқ. Оливейрага қарши жанг биринчи томонлама бўлди ва буни ҳамма кўрди. Чарльз такрорий жангда ҳам Ислам учун муаммо туғдирмаса керак. Гэтжи билан жангда битта бўлса ҳам янгилик кўрамиз", - деди Магомедов.

Шу тариқа, яримўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардс Исламнинг эҳтимолий рақиблари рўйхатидан чиқди. Британиялик чемпион UFC 300 турнирида Белал Муҳаммаддан камарини ҳимоя қилади. Шунингдек, енгил вазн рейтингининг тўртинчи поғонасидан жой олган Арман Царукян ҳам сафдан чиқди. Арман катта эҳтимол билан кучли учликдаги жангчиларнинг бирига қарши октагонга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг