UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 авг 08:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Гимнастика, Енгил атлетика, Гандбол

Ислом бирдамлиги ўйинларидаги медалларимиз сони 39 тага етди, 11 таси олтин + ФОТО

Туркиянинг қадим Конья шаҳри мезбонлик қилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг кечаги кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ва баракали келди.

Кечаги кунги беллашувларда спортчиларимиз жами 16 та медаль қўлга киритишди. Шундан 6 таси олтин, 4 таси кумуш, 6 таси бронза медалларидир. Таэквондочимиз Шуҳрат Салаев, эркин курашчимиз Жаҳонгирмирзо Туробов, баландлик сакраш секторида 1.97 см натижа қайд этган Сафина Садуллаева, босқон улоқтирувчимиз Шуҳрат Хўжаев, пара енгил атлетика спорт турининг баландликка сакраш баҳсларида Омадбек Ҳасанов (1.90 см) ҳамда велоспортчимиз Ольга Забелинская кечаги беллашувларда Ўзбекистон спорт делегациясига энг юқори пробали медални тақдим этишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кун баҳслари олдидан 56 давлат иштирок этаётган мусобақада 11 та олтин, 10 та кумуш, 18 та бронза, жами 39 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринга кўтарилиб олди. 

Туркия терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Мезбонлар 34 та олтин, 30 та кумуш, 25 та бронза, жами 89 та медални қўлга киритиб улгуришди. Эрон 15 та олтин, 14 та кумуш, 10 та бронза медали билан 2-ўринда бормоқда. Ўзбекистон кучли учликка якун ясаган бўлса, Озарбайжон 7 та олтин, 10 та кумуш, 8 та бронза медали билан 4-ўринни банд этган. Ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш, 15 та бронза медали бўлган Қозоғистон 3-ўриндан 6-поғонага тушиб кетди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг