UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 ноя 07:43
Янгиликлар

Футбол

Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов U-17 Жаҳон чемпионати 1/16 финал доирасидаги Хорватияга қарши ўйиндан сўнг сайтимизга интервью берди.

— Пенальтилар серияси ҳақида...

— Футболчиларнинг ўзидан руҳан ким тайёрлигини сўрадик. Уларнинг ўзи нечинчи бўлиб тепишини айтди.

— Кейинги ўйинда Муҳаммад Ҳакимов бизга ёрдам бера олмайди.

— Аввало бугун ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Умуман олганда биз шунчаки ютиб қўймаймиз, доим босим остида бўлади (кулади). Муҳаммад Ҳакимов жамоамиз учун катта йўқотиш. Умид қиламизки, унинг ўрнида бўладиган Амирхон Муродов ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади.

— Қанчалик Хорватия билан ўйин шундай фаол ўтишини кутгандингиз?

— Кеча кўрганингиздек, энг юқори натижа кўрсатиб, биринчи ўрин билан чиққан Аргентина жамоаси 32-жамоа бўлиб, қийналиб чиққан Мексикага мағлуб бўлди. Битта ўйинда исталган рақибни мағлуб этиш мумкин, бу ерда руҳият биринчи ўринга чиқади. Рақиб Европадаги топ жамоалардан бири ва жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа эди. Шундай экан, қийин ўйин бўлиши кутилган эди. Шунга қарамай, имконияти юқори бўлган футболчиларимизга ишонардик. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик.

— Дарвозабонларни алмаштиришга тўхталмоқчи эдим. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

— Учрашув давомида дарвозабонлар мураббийи ўз фикрини айтди. Бизда тенг кучли иккита дарвозабон бор. Неъматуллоҳ Рустамжоновнинг туширилиши Иброҳим Шокировнинг пенальтилар сериясида яхши турмаслигини англатмайди.

— Бўлажак рақиб — Италия ҳақида нима дейсиз?

— Албатта, Италиянинг ўйини бўлаётган пайтда ёрдамчиларимни ўша баҳсга жўнатдим. Чехияга қарши ўйинни ҳам кўриб, таҳлил қилиб ўтирдик.

— Италия терма жамоаси билан битта меҳмонхонада яшайсиз. Кўз-кўзга тушиб қолганда нима қиласиз? (ҳазил билан)

— Ўзи биз битта меҳмонхонада турганларимиз билан ўйнаймиз. Саудия Арабистони билан ҳам бир ой битта меҳмонхонада яшагандик. 1/8 финалдаги рақиб Италия билан ҳам 15 кундан бери биргамиз. Меҳмонхона майли, улар билан ёнма-ён овқатланамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг