UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 фев 21:29
Янгиликлар

Футбол

Испания ҳакамлар қўмитаси вице-президенти "Барселона"дан умумий миқдорда қанча пул олгани маълум қилинди

Теглар :  Барселона
"Барселона" 2001 йилдан буён Испания ҳакамлари қўмитаси вице-президентига пул ўтказиб келмоқда.

Олдинроқ клуб 2016-2018 йилдан буён Хосе Мария Негрейрага 1,4 млн евро ўтказиб бергани борасида маълумотлар берилганди. Кейинчалик "Барселона" бу борада расмий баёнот билан чиқиб, клуб ёш футболчи ва ҳакамларнинг ҳисоботлари учун ўтказганлигини маълум қилганди.

Кейинчалик "Барселона" 2003 йилдан буён Нейрейрага 4,7 млн евро ўтказиб келганлиги маълум қилинди. Ундан ташқари, Нейрейра ҳар бир ўйин олдидан "Барселона"га ҳакамларнинг маълумотлари, ҳисоботларини тақдим қилиб борган.

"El Mundo" нашрининг ёзишича, Нейрейра 2001 йилдан буён "Барселона"дан умумий миқдорда 6 659 488 евро қабул қилиб олган.

"Барселона"да Жоан Гаспар президент бўлиб турганида 2001/02 йилги мавсумда 135 288 евро, 2002/03 йилги мавсумда 139 535 евро қабул қилган.

Жоан Лапорта президент бўлганидан кейин эса Негрейра кўпроқ пул ишлаб олишни бошлаган. Лапортадаги дастлабки мавсумда 2003/04 йилги мавсумда 145 758 евро, 2009/10 йилги мавсумда эса 573 398 евро.

Сандро Россел даврида 2010-2014 йиллар давомида суммалар деярли ўзгармаган. Жозеп Бартомеу эса суммани сезиларли оширган - 2 йилга 1,6 млн евро.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг