UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 18:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов: "Кроуфорд жуда ақлли боксчи. Бу Канело учун қийинчилик туғдирди"

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов собиқ рақиби Теренс Кроуфорднинг Сауль Альварес билан жанги ҳақида фикр билдирди.

"Бундай жанг нафақат мен учун, балки бутун бокс оламига, бутун дунёга қизиқ эди. 

Мен Кроуфорд билан жанг қилганим учун унинг устун томонлари ҳақида аввал ҳам кўп гапирганман: агар Кроуфорд иккита вазн кўтарадиган бўлса, Канелони тезлик ҳисобига ютиши мумкинлиги, унда ақл даражаси жуда юқори эканлиги ҳақида гапиргандим. Канело бундай боксчига қарши жанг қилмаганди. 

Кроуфорд жуда ақлли ва бу Канело учун қийинчилик туғдирганини барча кўрди. Жанг ҳақида кўплаб изоҳлар билдирилди, орада бизнинг жангимизни ҳам эслашди. Бизга имкон берилганди ва шундай даражада жанг қила олдик, бунинг учун Алҳамдулиллаҳ деймиз", - деди Исроил Мадримов olamsport.com муҳбири Сарвиноз Рахмонқулова билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг