UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 май 11:02
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

ISU фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасидаги гран-при учун Ўзбекистонга тўртта йўналишда жами 9 та йўлланма ажратди

Теглар :  Фигурали учиш
Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) 2025/26 йилги мавсум учун ёшлар ўртасидаги гран-при сериялари квоталарини тақсимлади.

Унга кўра, Ўзбекистон фигурали учиш терма жамоаси учун барча тўрт йўналиш — йигитлар, қизлар, жуфтлик ҳамда рақс дуэтида йўлланмалар ажратди.

Йигитлар ҳамда қизлар ўртасидаги беллашувларда вакилларимиз Туркия (27-30 август) ҳамда Озарбайжондаги (24-27 сентябрь) гран-при босқичларида иштирок этишади.

Жуфтлик йўналишида эса Латвия (20-23 август), Туркия (27-30 август) ва Таиланддаги (9-13 сентябрь) босқичларда чиқиш қиламиз. Рақс дуэти бўйича фигурали учувчиларимиз ҳам Туркия (27-30 август) ҳамда Озарбайжондаги (24-27 сентябрь) гран-при босқичларида баҳс олиб боришади.

Ҳозирча Ўзбекистон МОҚ ёки мавжуд бўлмаган Ўзбекистон қишки спорт турлари ассосиацияси матбуот хизмати мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган спортчилар ҳақида маълумот берганича йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг