UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 дек 08:32
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионати совриндори бўлган дзюдочиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Кечаги тадбир доирасида 2024 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган спортчилар, табиийки улар орасида дзюдочиларимиз ҳамда уларнинг тренерларига ҳам пул мукофоти топширилди. 

Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатида кумуш, Алишер Юсупов эса бронза медалини қўлга киритган эди. Абу-Даби мезбонлигида ўтган ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан 107 давлат орасида 11-ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-апрелдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 114-сон Қарорига биноан ҳар йили Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишади.

Шундан келиб чиқиб, Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги кумуш медали учун 7 500, Алишер Юсупов бронза медалига 3 750 АҚШ доллари пул мукофоти сертификатини қабул қилиб олди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг