UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июл 12:41
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўртага қўйилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар маълум

19-21 июль кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги спорт мактабида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 270 нафардан зиёд спортчилар ўзаро бел олишишди. Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн учта, қизлар эса эркин йўналишда саккизта вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашишди. 

Ғолиблари Нукус шаҳрида ўтиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши белгиланган ушбу мусобақа муросасиз ва шиддатли курашларга бой тарзда ўтди. 

Икки кунлик беллашувларда ўз вазн тоифаларида Абдулатиф Нуриддинов (Навоий), Диёрбек Нарзиев (Бухоро), Муродуллахон Ҳабибуллаев (Наманган), Шерзод Элбоев (Тошкент в.), Настарин Ўктамова (Қашқадарё), Гулсанам Раҳматиллаева (Наманган) сингари курашчилар барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг