UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 авг 08:25
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳар икки дзюдочимиз совриндор бўлди

Перу давлати пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилигида 4 қитъанинг 49 давлатидан жами 405 (223 ўсмир, 182 қиз) нафар дзюдочи медаллар йўлида татамига чиқяпти. Ушбу жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги истеъдодли дзюдочиларимиздан Иноят Телманов (-66 кг) ва Иномжон Баҳодиров (-73 кг) ҳимоя қилди.

Иккинчи кунги беллашувларда Иноят Телманов жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган эди. Бизнинг вақт билан бугун тонг саҳарда Иномжон Баҳодиров ҳам совриндорлар сафидан жой олди. У бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида бразилиялик Силас Костани мағлуб этди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса литвалик Рака Норбертасдан устун келди. 

Шу тариқа, ҳар икки истеъдодли дзюдочимиз океан ортидан Ўзбекистонга жаҳон чемпионатининг бронза медали билан қайтадиган бўлди. Албатта, ўсмирларимизнинг бу икки медали Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг