UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 авг 07:23
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатида кучли бешликдан жой олдик!

Эквадорнинг Гуаякиль шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Кечаги дастурдан жамоавий беллашувлар ўрин олган бўлиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун татамига чиқди. Афсуски, дзюдочиларимиз аввалига Бразилия, кейин эса Грузия терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди. 

Яккаликдаги баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан 5 қитъанинг 63 давлати орасида 5-ўринни эгаллади. Биздан юқорида турган Франция, Туркия ва Италия ҳам биз каби 1 та олтин медалга сазовор бўлган. Фақат кумуш медаллар уларда биттага кўпроқ.  

Кутилганидек, Япония терма жамоаси катта фарқ билан медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни банд этди. Дзюдо ватани вакиллари 6 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини Кунчиқар юртга олиб кетадиган бўлишди. Битта олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалини ўз ҳисобига қўшиб қўйган Франция иккинчи бўлди. Туркия эса 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан кучли учликка якун ясади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг