UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 13:55
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган белбоғли курашчиларимиз кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

11-16 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатининг сара курашчилари иштирок этган жаҳон чемпионатининг катталар ўртасидаги белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида қатнашган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, U17 ёш тоифасида ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати беллашувларида Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги ёш полвонларимиз 10 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритиб, катталар терма жамоамиз сингари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. 

Мусобақанинг сўнгги кунида U 20 тоифасидаги жаҳон чемпионатида ҳам спортчиларимиз 6 та олтин, 4 кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида яна биринчи бўлишди. 

Барча ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаль

57 кг. Аббосбек Аҳмаджонов

75 кг. Самандар Анваров

90 кг. Шодилбек Шодилбеков

48 кг.  Молдир Алимбоева

52 кг. Феруза Собирова

66 кг.  Севара Шаженова


Кумуш медаль 

57 кг. Акбаржон Собиржонов

68 кг. Камронмирзо Исмоналиев

90 кг. Самандар Эгамбердиев

66 кг. Мухлиса Рустамова


Бронза медаль 

62 кг. Соҳибхож Бойматов

62 кг. Асадбек Жалилов

68 кг. Диёрбек Полвонов

82 кг. Фарёзбек Козимоа

82 кг. Сардорбек Содиқжонов

+100 кг. Ҳамидуллрҳ Солиев

+100 кг. Азимжон Юлдошев 

48 кг. Мушаррафхон Муродуллаев

57 кг. Муслимахон Аҳмедова

+76 кг. Шириной Юлдошева. 

Шу тариқа Қозон шаҳрида ўтган катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионатида полвонларимиз 20 та олтин, 11 та кумуш ва 26 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди. 

Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган ҳамюртларимиз бугун тонгда юртимизга қайтиб келишди. Пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари, спортчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этишди. 

- Россия федерациясининг Қозон шаҳри мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионатида полвонларимиз юқори натижалар кўрсатди. Кескин ва муросасиз тарзда ўтган жаҳон чемпионатида спортчиларимиз энг кучли эканлигини яна бир бор исботлади, - дейди Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов. - Ушбу салмоқли натижаларга эришишимизда юртимизда спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган алоҳида эътибор ва қолаверса, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда федерациямиз томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, спортчиларимизга яратиб берилаётган кенг имкониятлар туфайли, деб биламан. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг