UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 май 09:50
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР

19-24 май кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақа стартига 5 кун қолган бир пайтда сайёрамизнинг 5 қитъаси 110 давлатидан жами 683 нафар (362 эркак, 321 аёл) дзюдочи Халқаро дзюдо федерациясининг расмий    сайтида рўйхатдан ўтган. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар дзюдочиси ҳам бор.   

Таркибдан биргина Музаффарбек Тўрабоев ўрин олмаган. -100 кг вазн тоифасида Ўзбекистондан ҳеч ким жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги -63 кг вазн тоифаси беллашувларида ҳам биздан ҳеч ким бўлмайди. 

Мураббийлар штаби ушбу имкониятдан бошқа вазнларда икки нафардан дзюдочини олиб кетиш орқали фойдаланишган. Эркаклар ўртасидаги -60, -66 ва -73 кг вазнларда камида икки нафардан Париж-2024 Олимпиадаси лицензияси зонасидаги дзюдочилар бор. Чемпион 2000 очкога эга бўладиган жаҳон чемпионати Олимпиада учун рейтингга очко берадиган сўнгги мусобақа ҳисобланади. Айнан жаҳон чемпионати Олимпиадага борадиган дзюдочиларни аниқлаб беради.                 


Терма жамоамиз таркиби:

Эркаклар 

-60 кг: Дилшодбек Баратов, Достон Рўзиев

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов

-73 кг: Муроджон Йўлдошев, Шаҳрам Аҳадов 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов 

+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар 

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова 

-52 кг: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева 

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Шоҳиста Назарова, Гулноза Матниязова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева 

+78 кг: Рината Илматова  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг