UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июн 17:22
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг биринчи куни дзюдочиларимиз учун қандай келди? (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.

Йилнинг энг нуфузли мусобақасининг биринчи куни аёллар -48, эркаклар эса -60 кг вазн тоифасида медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боришяпти. Регламентга кўра, ҳар куни аёллар ҳамда эркаклар ўртасида биттадан вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 

Афсуски, илк кунги беллашувлар дзюдочиларимиз учун омадсиз якунланди. Баҳром Ботуров, Ҳалимажон Қурбонова ва Лазиза Ҳайдарова илк учрашувларидаёқ рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. 

Жаҳон рейтингида 30-ўринни эгаллаб турган Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг) ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврада бошлади ва бельгиялик Лоис Петитга шидо огоҳлантиришлари эвазига ютқазди. 

Яқиндагина ёшлардан катталарга ўтган Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) ўзи учун биинчи катта синовдаёқ жиддий рақибга рўбарў келди.

Навоийлик 18 ёшли дзюдочимиз жаҳон чемпионатининг биринчи даврасида Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори, Олимпия ўйинларининг жамоавий баҳсларида чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, тўрт карра Европа чемпиони франциялик Ширин Буклига муносиб қаршилик кўрсатди. 

Бундай нуфуздаги мусобақада илк бор иштирок этган Лазиза фақатгина қўшимча дақиқалардаги шидо сабаб номдор рақибасига имкониятни бой берди. Ҳайдарова шу йил Grand Prix Upper Austria турнирида бронза медалини қўлга киритган эди. У шунингдек, кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳам ҳисобланади.

Эндигина ёшлардан катталарга ўтган Лазиза Ҳайдарова (-48 кг) илк беллашувидаёқ Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори, Олимпия ўйинларининг жамоавий баҳсларида чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, тўрт карра Европа чемпиони франциялик Ширин Буклига муносиб қаршилик кўрсатди. Фақатгина қўшимча дақиқалардаги шидо сабаб номдор рақибасига имкониятни бой берди.  

-60 кг вазнда татамига чиққан Баҳром Ботуров эса иккинчи даврадан курашга қўшилди. Мўғулистонлик Ариунболд Энҳтайванга қарши кечган баҳсда афсуски, иппон баҳоси билан мағлубиятга учради. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси учун жаҳон чемпионатининг биринчи куни омадсиз якунланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг