UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 авг 07:53
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам қуруқ бўлмади, умумжамоа ҳисобида ҳамон пешқадаммиз!

Болгария пойтахти София шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунё биринчилигининг иккинчи кунида ҳам 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қизиғи, терма жамоамизнинг -60 кг вазндаги икки вакили Муҳаммадкарим Носиров ва Дилшод Каримов жаҳон чемпионатининг бронза медали тақдирини ўзаро кечган беллашувда ҳал қилишди. Қўшимча дақиқаларгача чўзилган учрашувда бухоролик дзюдочимиз Дилшод Каримов ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати совриндорига айланди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 4 тага етди. Биринчи кунги беллашувларда уч нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритган эди. 

Иккинчи кунги баҳслардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринни IJF байроғи остида курашаётган россиялик дзюдочилар 2 та олтин, 2 та бронза медали билан банд этишган. Битта олтин, битта кумуш, 2 та бронза медалига эга Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўринга кўтарилиб олди.       

Кечаги кун ғолиб ва совриндорлари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг