UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 авг 20:31
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг учинчи куни 2 та медаль қўлга киритдик, биттаси олтин!

Болгария пойтахти София шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи куни ҳам ўзбекистонлик дзюдочилар учун омадли келди.

Қувонарлиси, бироз аввал якунига етган учинчи кунги беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу билан терма жамоамизнинг умумий медаллари 6 тага етди - 4 таси олтин! 

-73 кг вазндаги дзюдочимиз Саъдулла Равшанов бронза медали учун кечган муросасиз беллашувнинг сўнгги сониясида иппон баҳоси эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Бунга қадар у юко баҳоси билан қозоғистонлик рақиби Мирзатай Кидирбайга ютқазаётган эди.

-81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган истеъдодли дзюдочимиз Иномжон Баҳодиров финал беллашувида грузиялик Европа чемпиони, жаҳон рейтингининг 4-поғонасида бораётган Гиорги Мумладзени иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. 

Иномжон ўтган йили Перуда ўтган жаҳон чемпионатидаги бронза медалини олтинга айлантирди. У жаҳон рейтингида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг