UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 окт 08:58
Янгиликлар

Ўқ отиш

Жаҳон кубогининг финал босқичида илк бор ўзбекистонлик икки нафар мерган иштирок этади

Теглар :  Ўқ отиш
Жорий йилнинг 18-26 ноябрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида ўқ отиш спорти турлари бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади.

Халқаро ўқ отиш спорти федерацияси мазкур мусобақада иштирок этиш учун илк бор Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзосига таклифнома жўнатди.

Мазкур спорт турида Жаҳон кубогининг финал босқичи йилда 1 маротаба ўтадиган нуфузли турнир ҳисобланади. Унда ўша йил дунё биринчилигида шоҳсупага кўтарилган 3 спортчи, шунингдек, йил давомида ўтган Жаҳон кубогининг 6 та босқичида энг юқори рейтинг очколарини жамғарган 12 нафар мерган иштирок эта олади.

Бу йилги Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали кучли 12 таликка кирган Муҳаммад Камалов ҳамда Владимир Свечников пневматик тўппончадан отиш дастурида Дохада ўтадиган финал баҳсларига йўл олишди. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари сўнгги марта 2008 йил бундай нуфузли мусобақада иштирок этишган бўлса, биринчи бор 2 нафар спортчи билан финал босқичига йўл олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг