UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 сен 18:29
Янгиликлар

Енгил атлетика

Жаҳон рейтингида 19-ўринни эгаллаб турган Шарифа Давронова ЖЧда 18-натижани қайд этди

Токиода (Япония) енгил атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари ўтказиляпти.

Мусобақанинг бугунги куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг ёш ва иқтидорли вакиласи Шарифа Давронова стартга чиқди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурининг А финалидаги баҳсларда иштирок этган Давронова 13.79 м натижа қайд этиб, жами 36 нафар спортчи орасида ўн саккизинчи бўлди.

Жорий мавсумдаги энг яхши натижаси 14.33 м бўлиб турган 18 ёшли Шарифа учун ЖЧ ниҳоясига етди. У Жаҳон рейтингида 19-ўринни банд этиб турибди.

Шундай қилиб, уч нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатини одатдагидек, медалсиз якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг