UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 ноя 21:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон терма жамоаси таркибида биргина Мадияр Саидраҳимов ғалаба қозонди

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги бокс кечаси бўлиб ўтди.

"ВТБ Арена" мезбонлик қилган бокс кечасида Москванинг "Динамо" ҳамда Жаҳон бокс терма жамоалари ўзаро рингда тўқнаш келишди. Турнир 7 та олимпия вазн тоифасида ўтказилди. Жанглар 3 дақиқадан 3 раунд давом этди. 

Биз учун аҳамиятлиси, жаҳон бокси юлдузлари терма жамоаси таркибида ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов ҳам жанг ўтказди. -92 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз мезбон боксчи Рамазан Дадаевга қарши рингга кўтарилди. Жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори ҳисобланган Мадияр рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. 

Айнан Мадияр Саидраҳимов Жаҳон терма жамоаси таркибида ғалаба қозонган ягона боксчи бўлди. Қолган барча жуфтликларда "Динамо" жамоаси боксчилари зафар қучишди.    

Барча жуфтликдаги натижалар:

51 кг: Эдмонд Худоян ҳакамлар қарорига кўра намибиялик Иммануэль Йозефни таслим этди;

57 кг: Эдуард Саввин иккинчи раундда қозоғистонлик Искандер Харсанни техник нокаутга учратди;

63,5 кг: Илья Попов ҳакамларнинг якдил қарори билан арманистонлик Нарек Оганесянни мағлуб этди;

71 кг: Игорь Свиридченков ҳакамларнинг якдил қарори билан конголик Стив Куленгулукудан устун келди;

80 кг: Егор Шапочанский биринчи раундда сингапурлик Киттипонг Цзянь Хао Хони техник нокаутга учратди;

92 кг: Рамазан Дадаев ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимовга очколар ҳисобида ютқазди;

+92 кг: Ярослав Дороничев ҳакамлар қарори билан камерунлик Мвого Амугуни енгди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 ноя 05:03:17
Iymon
Не хуйя себя какой Жахон термаси. Лаънати Руслар каёкдаги мусурларни чакириб Жахон термаси дейдими... Долбоёвлар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг