UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 май 09:28
Янгиликлар

Кураш

"Жаҳонобод"да белбоғли кураш бўйича очиқ турнир ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Фарғона вилоятининг Риштон туманида Жаҳонобод деган қишлоқ бор.

Одамлари соддадил, хушчақчақ ва меҳнаткаш, соғлом турмуш тарзига мустаҳкам амал қилади, саранжом-саришталик. Қишлоқда белбоғли курашнинг чин усталари, елкаси ер кўрмаган полвонлари жуда кўп. 

Куни кеча Жаҳонобод қишлоғида белбоғли кураш ривожига катта ҳисса қўшган, бугун орамизда бўлмаган устоз полвонлар хотирасига бағишлаб Риштон тумани ҳокими кубоги учун республика очиқ турнири ташкил этилди. Мусобақанинг очилиш маросимида Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов спортчиларга омад тилади. 

Риштон туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Фарғона вилоят спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳамда ҳомийлар ҳамкорлигида ўтган Республика очиқ турнирда юртимиз полвонларидан ташқари Тожикистон, Қирғиз Республикасидан номдор полвонлар иштирок этишди.

Шу куни кўп сонли белбоғли кураш мухлислари полвонларнинг ўзаро беллашувларини томоша қилиб очиғи, яйради. Фахрий полвонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, туманнинг фахрига айланган алплар, полвон боболар хотирланди, уларнинг-да, пок руҳлари шод бўлди...

Жаҳонобод қишлоғида яшаб ўтган ва ўз вақтида белбоғли кураш давраларининг олди бўлган енгилмас, номдор полвонлар Аҳмаджон полвон Эгамов, Абдуқодир полвон Жумабоев, Азим полвон Қўлдошев, Орифжон полвон Собиров, Беғамжон полвон Эрматов, Абдулла полвон Мамаюсуповлар номи ёдга олинди.  

Турнир ташкилотчилардан Зоҳидбек полвон Исмоилов бошчилигидаги Руслан Хизиров, Бунёд Тўхтабоев, Шухратжон Обидожонов, Улуғбек Маматов, Фарҳод Маҳмудов, Азизбек Эргашев, Оятилло Ҳакимовлардан иборат ҳакамлар эса полвонларнинг курашини баҳолаб боришди.

Сайил кураши тарзида ўтказилган беллашувларда мухлислар Зайлобиддин Ортиқов, Ҳусниддин Рўзиев, Аъзамжон Анваржонов, Бобур Тўхтасинов, Умиджон Холматов, Нодирбек Абдумаликов, Бобурбек Абдумаликов каби номдор полвонлар иштирокидаги беллашувларни ҳаяжон ва зўр иштиёқ билан томоша қилишди. Бу полвонларнинг ўзаро беллашувлари анъанавий турнирга янада жозиба бағишлади. 

Юқори савияда ташкил этилган турнирда полвонларга қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг