UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 10:59
Янгиликлар

Қизиқарли!, Осиё ўйинлари

Жакарта-2018’дан омадлироқ старт бўлдими? 5 йил олдинги ва ҳозирги Осиё ўйинлари стартини таққослаймиз

Осиё ўйинларидаги бу йилги старт ўтган сафаргисидан фарқ қилади.

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIX Осиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон делегацияси ортда қолган икки кун ичида 14 та медаль қўлга киритди. Делегациямиз  4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.  

Хўш, бундан 5 йил олдин Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар дастлабки икки кунда нечта медаль қўлга киритган эди?

2018 йилда мусобақанинг илк кунида эркин кураш спорт турининг -65 кг вазн тоифасида Сирожиддин Ҳасанов ва  -97 кгда Магомед Ибрагимовлар бронза медалини қўлга киритган бўлса, -74 кг вазнда Бекзод Абдураҳмонов олтин медални ўзиники қилган эди. 

Иккинчи кунги баҳсларда эса ушунинг таулу йўналиши бўйича Дарья Латишева  кумуш медалга эга чиққан. Таэквондонинг -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нигора Турсунқулова ярим финалда жанубий кореялик рақибга ютқазиб,  бронза медалига сазовор бўлган. Яна таэквондо спорти бўйича Ниёз Пўлатов финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда жанубий кореялик рақибига мағлуб бўлган ва кумуш медаль соҳибига айланганди. Эркин курашчимиз Давит Модзманашвили ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, турнирнинг бронза медалини қўлга киритган эди. Индонезиядаги Осиё ўйинларининг дастлабки икки кунида Ўзбекистон делегацияси вакиллари умумий ҳисобда 7 медаль қўлга киритган. 


Булардан биттаси олтин, 2 таси кумуш ва 4 таси бронза медалидир. Натижалардан кўришингиз мумкинки, бу йилги Осиё ўйинларидаги старт ўтган ўйинларга нисбатан муваффақиятлироқ бошланди. Бўлажак баҳсларда юртдошларимизга зафарлар тилаб қоламиз.


Жакарта-2018 (дастлабки икки кун):

1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза


Ханчжоу-2022 (дастлабки икки кун):

4 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза



Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг