UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 окт 10:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жалгасбай ва Абдулло жаҳон чемпионати бронза медали учун курашни давом эттиради

Албания пойтахти Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича ноолимпия вазн тоифаларидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Абдулло Алиев (72 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (82 кг) 1/4 финалда рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. Алиев саралаш босқичида қирғизистонлик Ирискелди Хамзаевни 2:1, нимчорак финалда молдовалик Михай Петични 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса Франция вакили Ибраҳим Маҳмуд Ганемга 0:6 ҳисобида ютқазди. 

Жалгасбай Бердимуратов эса саралашда арманистонлик Карен Хачатрянни 6:0, нимчорак финалда қозоғистонлик Евгений Поливадовни 9:0 ҳисобида доғда қолдирди. Венгрия вакили Эрик Сзилвассига қарши чорак финал баҳсида эса ютқазди (1:6). 

Курашчиларимизнинг бахтига уларни мағлуб этган полвонлар финалга етиб боришди. Натижада бугун Бердимуратов ва Алиевда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келди. Бунинг учун улар биринчи галда ўтиш беллашувида ғалаба қозонишлари талаб этилади. Абдулло Алиев арманистонлик Хайк Меликянга, тажрибали Жалгасбай Бердимуратов эса озарбайжонлик Гуран Гурбановга қарши гиламга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг