UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 сен 10:17
Янгиликлар

Футбол

Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз!"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Қирғизистон терма жамоасида бугун кичик устунлик бўлишини билардик. Рақибларимиз ўз уйларида ўйнаётгани қўшимча куч берди. Бугун стадион очилиши бўлди ва шу сабабли стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. Бу учрашув ҳақиқий дербидек ўтди.

Ўзимиз кичик хатоларга йўл қўйдик. Рақиб эса бундан унумли фойдаланди, лекин йигитлар ўзини йўқотиб қўйишмади ва ўтказиб юборилган голлардан сўнг уйғонишди. Чиройли "камбэк" амалга оширдик.

- Биринчи бўлимда маълум бир вақт ўзингиз учун асосий бўлмаган ҳужумчи позициясида ўйнадингиз. Ўз қанотингизни ташлаб, майдон марказига ўтиб олганингизга нима сабаб бўлди?

- 10-15 дақиқа вақт ичида олдинда камчилик бўлиб қолган эдик. Майдон маркази эса бироз бўшаб қолганди, Насруллаев эса қанотни тўлиқ эгаллай олишини билардим. Шу сабабли майдон марказига ўтиб, Элдор билан Остонга вазиятлар яратиб беришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг вазиятларимиз сони кўпайди. Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак.

- Ўзбекистон терма жамоаси кўп учрашувлардан бери ўйин давомида мағлубият бўлаётганига қарамай, натижани ўз фойдасига ҳал эта оляпти. Бугун ҳам баҳс давомида икки маротаба ҳисобда ортда бораётгандик, аммо якундан ғалаба қозондик. Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз?

- Футболчиларимизда руҳий томонлама ўзига бўлган ишонч бор. Бу бизнинг биринчи "камбэк"имиз эмас, анча вақтдан бери бундай иродали ўйин намойиш этяпмиз. Имкон қадар "камбэк"ларсиз ғалаба қозонишимиз керак. Шунда мухлисларга ҳам, бизга ҳам осонроқ бўлади. Футболчиларимиз гол ўтказиб юборганимиздан сўнг хотиржам ҳаракат қилишмоқда.

- Гуруҳда асосий рақибимиз дея кўрилган Қатар бугун КХДРни мағлуб эта олмади. Амалдаги Осиё чемпионлари иккита турда бор-йўғи бир очко тўплашди. Гуруҳдаги вазиятга баҳо бериб ўтсангиз?

- Кўпчилик биздан КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этишимизни кутаётганди. Бугун эса, КХДР Қатар билан дуранг қайд этди. Бу циклда кучсиз терма жамоанинг ўзи йўқ. Қирғизистон ҳам бугун буни исботлади ва жуда яхши курашди. Бундай саралашда ҳар битта гол ва ҳар бир очко жуда муҳим роль ўйнайди. Якунда, руҳий томонлама кучлироқ жамоа ғалаба қозонади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг