UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 дек 08:55
Янгиликлар

Хоккей

Жавоҳир Расулов шайба киритган ўйинда "Ҳумо" ғалаба қозониб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Теглар :  ҲумоИртиш
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати доирасида навбатдаги тур учраашувлари давом эттирилди.

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Павлодарнинг "Иртиш" жамоаси меҳмони бўлиб, иккинчи учрашувда ҳам ғалабага эришди. Бу сафар "қанотлилар" мусобақа аутсайдерини йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Эътиборлиси, ўзбекистонлик истеъдодли хоккейчи Жавоҳир Расулов учинчи шайбага муаллифлик қилди. Бу унинг чемпионатдаги илк голи бўлди. Қолган учта гол Вячеслав Литовченко, Дмитрий Савицкий ва Артём Грязнов ҳисобига ёзилди. 

"Ҳумо" 26 учрашувдан кейин 35 очко билан турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Пешқадам "Торпедо" ҳисобида 38 очко бор. "Ҳумо" бундан аввалги икки сафар учрашувида айнан карвонбошига овертаймда ўтказиб юборилган гол сабаб ютқазиб қўйганди. Аутсайдер "Иртиш" эса 24-учрашувдаги 21-мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Маълумот учун, "Ҳумо" энди навбатдаги тур учрашувларини Тошкентда ўтказади. Жамоамиз 23-24 декабрь кунлари "Humo Arena"да жануб дербисида "Алмати" клубини қабул қилади.

Қозоғистон Мунтазам чемпионати

"Иртиш" - "ҲУМО" 0:4 (0:1, 0:2, 0:1) 

11 декабрь, Уст-Каменогорск, "Б.Александров" номидаги муз саройи

Бош ҳакамлар: Зотов Владислав Вячеславович, Засуха Денис Анатольевич

Чизиқ ҳакамлари: Машенькин Владислав Михайлович, Нурбай Рамазан Рейзаули.

Голлар: 0:1 - Вячеслав Литовченко 1, 0:2 - Дмитрий Саврицкий 38, 0:3 - Жавоҳир Расулов 38, 0:4 - Артём Грязнов 57.

"Иртиш": (50) Вячеслав Нечвиенко, (33) Данияр Билимбаев, (57) Иван Быков, (7) Михаил Данилов, (10) Кирилл Пак, (44) Никита Прохоров, (18) Руслан Саввин, (81) Никита Смелов, (47) Иван Тимофеев, (9) Иван Шкленник (A), (11) Нияз Абдрашитов, (70) Арлан Акпирганов, (77) Никита Белоусов, (14) Иван Гебель, (29) Михаил Гулый, (55) Адам Евлоев, (80) Владислав Жабунин, (12) Филипп Кнауб (A), (13) Гордей Маслов, (90) Максим Томилов, (15) Арслан Ямалов (K).

"ҲУМО": (74) Константин Козловский, (72) Егор Шпак, (3) Эдгарс Сиксна (K), (24) Егор Арбузов, (23) Станислав Боровиков, (55) Егор Зебзеев, (27) Артем Мальцев, (86) Дмитрий Саврицкий, (77) Антон Асташевич, (73) Егор Буяльский, (13) Артем Грязнов, (33) Александр Дербенёв, (87) Василий Жилов, (18) Данила Карабань, (7) Вадим Кравченко, (8) Артур Кузнецов, (51) Вячеслав Литовченко (A), (10) Денис Лудцев, (15) Андрей Павленко, (66) Жавохир Расулов, (26) Александр Шевченко.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг