UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 сен 10:55
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2024. 1-тур. Ўзбекистон — Нидерландия. Превью

Теглар :  Футзал
Бугун футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Ўзбекистон — Нидерландия

"А" гуруҳи, 1-тур

Ҳумо арена, Тошкент

20:00


ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон (11)

Нидерландия (36)

Ўйин

Ўзбекистон спорт тарихидаги энг йирик ўйинлардан бири ўтказилиши кутилмоқда. "Оқ бўрилар" жароҳатлар дастидан қийинчиликларга дуч келаётган бўлса-да, ўсиб келаётган юлдузлар Аброр Ахметзянов ва Фазлиддин Ботиров уларнинг ўрнини босишга ҳаракат қилади. 24 йил ичида биринчи марта катта саҳнага қайтган Нидерландия ажойиб дарвозабон Мануэль Куйк ва ажойиб иқтидор эгаси Аюб Бухорий сингари етакчиларга эга.

Футзалчилар фикри

"Таркибга жалб этилганимдан жуда хурсанд бўлдим. Биз Нидерландияни диққат билан ўрганяпмиз. Бизда кўплаб жароҳатлар бор, лекин уларнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар етарли. Ёшлардан Аброр Ахметзянов ва Фазлиддин Ботировлар жуда яхши ўйнамоқда", деди жароҳат олган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов ўрнига чақирилган Анасхон Раҳматов.

"Унутилмас ўйинни бошдна кечирамиз. 12 минг томошабинга мўлжалланган арена лиммо-лим бўлишига шубҳа йўқ. Олдимизда қийин синов кутиб турибди. Маҳаллий мухлислар шовқин-сурон кўтариб, бизга қаршилик қилишга ҳаракат қилишади, лекин Финляндияга қарши ўйинда ҳам шундай ҳодисани бошдан кечирганмиз. У ерда барча оппоқ кийимда эди, қийқириқлар авжида эди, лекин биз бунга бардош бердик. Ўйлайманки, Ўзбекистонга қарши учрашувда ҳам муносиб қаршилик кўрсатишни уддалаймиз", деди Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Жорди Кретье.

Қизиқарли маълумот

Ушбу турнирда икки ака-ука Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши керак эди, аммо энди уларнинг ҳеч бири қатнашмайди. Дастлаб Даврон Чориев, сўнгра Дилшод Раҳматов жароҳат туфайли мусобақада иштирок эта олмайдиган бўлди.

Нидерландиялик юлдуз Аюб Бухорий "Аякс" ва Марокаш терма жамоасининг собиқ футболчиси Нурдин Бухорийнинг укаси ҳисобланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг