UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июн 21:24
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026 3-саралаш босқич масаласини ҳал этиб бўлган терма жамоамиз Туркманистонни мағлуб этди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ҳозиргина ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

"Бунёдкор" стадионида ўтган учрашувда Сречко Катанец шогирдлари ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколари сонини 13 тага етказиб олишди. Тўплар нисбатига кўра гуруҳимиз пешқадами бўлиб турган Эронда ҳам 13 очко бор. Форслар бугун Меҳди Таремининг хет-триги эвазига Гонконг майдонидан 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишяпти.

Энди терма жамоамиз 11 июнь куни Теҳрон шаҳридаги муҳташам "Озоди" стадионида Эронга қарши ўтказади. Бу икки терма жамоанинг Тошкентда ўтган илк давра ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди. 

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи. "E" гуруҳи. 5-тур

Ўзбекистон – Туркманистон 3:1 (2:1)

Голлар : 17 - Ҳусниддин Алиқулов (Жалолиддин Машарипов), 25 - Шаназар Тиркишов (Алтимират Аннадурдиев), 30 - Остон Ўрунов (Элдор Шомуродов), 70 - Шерзод Насруллаев (Ҳусниддин Алиқулов)

6 июнь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Бош ҳакам: Юсукэ Араки 

Қанот ҳакамлари: Зюн Михара, Кота Ватанабе (барчаси Япониядан)

Захира ҳаками: Муҳаммад Исса 

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев, 76), 9. Одилбек Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (Жамшид Искандеров, 76), 11. Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 83), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов (Абдуқодир Ҳусанов, 50), 19. Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев, 50), 23. Ҳусниддин Алиқулов.

Туркманистон: 1.Аҳаллиев Рустем, 2.Гуйчмират Аннагулиев, 3.Ихлас Тойжанов (Мекан Сапаров 46), 6.Алибек Абдурахмонов, 8.Мирза Бекназаров, 11.Дидар Дурдиев (Мират Аннаев 58), 12.Ҳақмуҳаммад Башимов, 13.Велмират Баллаков (Селим Нурмирадов 84), 14.Шаназар Тиркишов, 15.Абди Башимов (Мейлис Дурдиев, 76), 17.Алтимират Аннадурдиев (Арслан Аманов 58).

Огоҳлантиришлар - Рустам Ашурматов 45, Шерзод Насруллаев 52 - Ҳақмуҳаммад Башимов 64, Селим Нурмирадов 90.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг