UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 окт 16:05
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум

Теглар :  ЖЧ-2026
ЖЧ-2026 финали учун энг қиммат чипталар нархи 6000 доллардан ошади.

ФИФА келаси ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнир учун чипталарни чиқаришни бошлади.

Биринчи чипта харидорлари лотереядан танланганлар бўлади. ФИФАнинг эълон қилишича, лотерея ғолиблари электрон почта орқали хабардор қилинган ёки тез орада билдиришномани қабул қилиб олди. Қайд этилишича, 4,5 миллион ариза топширилган.

Мухлислар тўртта тоифадан бирига чипта сотиб олишлари мумкин.

Гуруҳ босқичи ўйинлари учун энг қиммат чипталар, АҚШ терма жамоаси иштирокидаги ўйинлардан ташқари, Инглвуд, Сан-Франсиско ва Нью-Жерсидаги стадионларда туради.

1-тоифа: 410 дан 620 долларгача;

2-тоифа: 310 дан 465 долларгача;

3-тоифа: 140 дан 215 долларгача;

4-тоифа: 60 дан 105 долларгача.

Нью-Жерсида бўлиб ўтадиган финал учун нархлар қуйидагича кўриниш олади:

1-тоифа: 6730 доллар;

2-тоифа: 4210 доллар;

3-тоифа: 2790 доллар;

4-тоифа: 2030 доллар.

Мексикадаги мусобақанинг биринчи ўйини учун чипталар нархи 3-тоифа учун 745 доллардан 1-тоифа учун 1825 долларгача.

Нархлар ўзгариши мумкин, чунки турнир динамик нархлашдан фойдаланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг