UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 окт 08:20
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

Қатар мезбонлик қилаётган "А" гуруҳининг иккинчи турида БАА Ўмонга қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Айни вақтда ушбу гуруҳда БАА 3 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Қатар ва Ўмон ҳисобида 1 тадан очко бор.

Гуруҳнинг 3-тур ўйини 14 октябрь куни бўлиб ўтади. ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун Қатар ушбу баҳсда ғалаба қозониши шарт бўлса, БААни дуранг натижа ҳам қониқтиради.

Саудия Арабистони мезбонлигида ўтаётган "Б" гуруҳининг 2-турида Ироқ Индонезияга қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида ироқликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Турнир жадвалида айни вақтда Саудия Арабистони ва Ироқда 3 тадан очко бор ва улар 14 октябрь куни ЖЧ йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради. Иккита баҳсда мағлуб бўлган Индонезия ЖЧ йўлланмаси учун курашдан чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг