UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 май 16:07
Янгиликлар

Кураш

Жиззахда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Мусобақанинг сўнгги куни қозоқ куреси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида беллашувлар ўтказилди.

Ғолиблик йўлида 100 нафар спортчилар гиламга чиқишди. 

Ғолиблар билан танишинг:

55 кг. Хуршидбек Чориев (Ўзбекистон), 60 кг. Ернур Сулейман (Қозоғистон), 66 кг. Манушер Ширинов (Ўзбекистон), 74 кг. Зумазхан Козамбеков (Қозоғистон), 82 кг. Умид Эсонов (Ўзбекистон), 90 кг. Суруш Каримов (Тожикистон), 100 кг.  Марат Баикаримов (Қозоғистон). +100 кг. Нурдаулет Зарюлгапов (Қозоғистон). 

Аёллар 

48 кг. Улбусин Ҳакимова (Ўзбекистон), 52 кг. Арузхан Адазхан (Қозоғистон), 56 кг. Рауза Нурмаҳмадиева (Қозоғистон), 60 кг. Ибодатхон Агажонова (Ўзбекистон), Мухлисахон Қодирберганова (Ўзбекистон), 70 кг. Роза Нусантакязу (Қозоғистон), 77 кг. Филура Эргашева (Ўзбекистон), +77 кг. Албина Бакиева (Қозоғистон).

Умумжамоа ҳисобида аёллар ўртасида 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Учта олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон аёллар терма жамоаси иккинчи бўлди.

Эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан биринчи ўринни банд этди. Учта олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлган терма жамоамиз эса фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 

Қозоқ куреси бўйича Осиё чемпионати якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. 

Бир кун аввал бўлиб ўтган белбоғли кураш беллашувларида эркаклар терма жамоамиз 7 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза мелалларни жамлаб, Осиё чемпионатида етакчилик қилган бўлса, аёллар терма жамоамиз ҳам 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалларига сазовор бўлиб, умумжамоада биринчи ўрин соҳибларига айланишди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят хокимлиги, Жиззах вилояти прократураси, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг