UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жорж Сен-Пьерр Ислам Махачев ҳақида: "Ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим"

Аралаш яккакурашлар тарихидаги буюк жангчилардан бири Жорж Сен-Пьерр UFC 322 турнирининг асосий жанги ҳақида гапирди.

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони канадалик Жорж иккинчи вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган Ислам Махачевнинг чиқишидан жуда таъсирланибди.

"Ўйлайманки, Ислам Махачев ҳозирги вақтда вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчи ҳисобланади, - деди Сен-Пьерр. - Мен унинг охирги жангида бўлдим, ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим. Бу жуда ажойиб эди. Ақл бовар қилмайди. Менимча, у бирорта ҳам зарба ўтказиб юбормади. Ҳатто ишониш ҳам қийин. Кўпчилик "фу, ғалаба ҳакам қарори билан" дейди. Бу одамлар жанг санъатида ҳеч нарсани тушунишмайди. Унинг чиқиши шунчаки ҳайратланарли эди. Ҳа, нокаут ёки ажойиб усул билан ғалаба қозонмади, лекин у янги вазн тоифасига кўтарилиб, Жек Делла Маддаленани сўзсиз мағлуб этиб, жуда қийин вазифани ҳал қилди".

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев Делла Маддаленани беш раунд тўлиқ давом этган чемпионлик жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан (50:45, 50:45, 50:45) мағлубиятга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг