UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман Фрэнсис Нганнуни ҳимоя қилди

Камару Усман дўсти Фрэнсис Нганну жисмоний куч ишлатиб, UFC раҳбари Дана Уайтдан жангларининг биридан кейин 50 минг доллар бонус талаб қилгани ҳақидаги ҳикояга ишонмайди.

"Мен у ерда бўлмаганман, лекин ҳаммаси айнан шундай бўлган деб ўйламайман", - деди Усман Генри Сехудо билан бирга олиб борадиган Pound 4 Pound подкастида.

Сехудо ҳамсуҳбати ушбу вазиятни тасвирлашда жаҳоннинг энг кучли лигаси раҳбари ёлғон гапирганига ишора қиляптими ёки йўқлигига аниқлик киритди.

"Мен шундай дедимми? Йўқ, асло ундай эмас. Мен фақат шуни айтмоқчиманки, бундай вазиятни тасаввур қилиш қийин. Дана Уайтнинг олдига бориб, шундай дейиш мумкин: "Ишхонангга қайт, Дана! Чек дафтарчасини ол. Менга 50 минг бер. Ва яна: "О, Хантер, кетяпсанми? Қани, орқангга қайт, ҳали гаплашиб бўлганимиз йўқ.

Биз айнан шу манзарани тасаввур қиламиз, аммо бунга ишониш қийин. Чунки бу Дана Уайт. Унда ҳам Фрэнсисга ўхшаган шундай аура борки, сен тушунасан: бу одам билан ўзингни муносиб тутганинг маъқул. Фрэнсиснинг жангчига хос қўрқинчли аураси бор. Данада эса бошқача, ахир у UFC раҳбари. Шунинг учун, Дана Уайтнинг ёнида бўлган ҳар бир киши ўзини шундай тутиши кераклигини тушунади.

Бунга ишонишим қийин, лекин бу нотўғри демоқчи ҳам эмасман. Мен фақат ҳамма нарса содир бўлаётган воқеаларнинг маълум манзарасини тасаввур қилишга мажбур этган иқтибосда айтилганидек бўлмаслиги мумкинлигини айтмоқдаман, холос", - дея тушунтирди Усман.

Фрэнсис Нганну ҳозирча ушбу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг