UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 15:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман: "Махачев билан жанг мени қўрқитяпти"

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Камару Усман дивизионнинг янги чемпиони Ислам Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

Нигериялик аралаш яккакураш устаси Исламнинг даъвогарлар Майкл Моралес ва Карлос Пратесда ҳеч қандай таҳдид кўрмаётгани ва айнан ўзини энг хавфли рақиб деб билиши ҳақидаги фикрига қўшилади.

"Менимча, Ислам ҳақ. Пратес ва Моралес фантастик ишни амалга оширишди. Шу билан бирга Пратес, эҳтимол, ҳозирда мен энг яхши кўрадиган ярим ўрта вазн тоифаси вакилидир. Унинг жангларини энг кўп мен томоша қилсам керак. Менимча, агар дивизионда мен ва Исламга ўхшаган йигитлар турганда, Пратес чемпион бўлган тақдирда ҳам Жек Делла Маддалена билан содир бўлган воқеа муқаррар равишда унинг бошига тушган бўларди. Бирортамиз у билан ҳам худди шундай қилган бўлардик. Исламга қараганимда, унинг жангида камчилик кўрмайман ва бу мени қўрқитади. Лекин айнан ўшанда мен энг таъсирли ўйинларни кўрсатаман. Охирги марта буни Колби Ковингтон билан жангда ҳис қилганман", - дея Усманнинг сўзларини келтиради Bloody Elbow.

Якшанба тонгида Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 322 турнирида Ислам Махачев ҳакамларнинг якдил қарори билан Жек Делла Маддалена устидан ғалаба қозониб, австралияликдан чемпионлик камарини тортиб олганди. Майкл Моралес ва Карлос Пратес эса ушбу турнир доирасида мос равишда Шон Брэди ва Леон Эдвардс устидан муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг