UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 дек 07:24
Янгиликлар

Камондан отиш

Камондан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз Осиё кубогида совриндор бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида камондан ўқ отиш бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Қувонарлиси, ҳамюртларимиз мусобақанинг микс йўналишида бронза медалларига эга чиқишди.

Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторовадан иборат таркибимиз дастлаб Ироқ термасини 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. Чорак финал босқичида эса ҳамюртларимиз Токио-2020 олимпиадаси ғолиби саналмиш Жанубий Корея термасидан 6:2 ҳисобида устун келишди.

Афсуски, ярим финал босқичида вакилларимизга бироз омад етишмади ва улар Хитой Таипейи мамлакати вакилларига 4:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бронза медаллари учун кечган баҳсда ҳамюртларимиз Бангладеш термаси вакилларини 5:3 ҳисобида енгган ҳолда Осиё кубоги совриндорлари сафидан жой олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг