UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 янв 08:12
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимизнинг йил сарҳисоби

2024 йилги спорт мавсуми ҳам каратэ WKF спортчилари учун муваффақиятли бўлди.

Мамлакатимизда спортга қаратилаётган улкан эътибор самарасида нафақат Олимпия ўйинларидан жой олган спорт турлари, балки шарқ якка курашларига мансуб турлар ҳам ривожланмоқда.

Айниқса, каратэ WKF билан шуғулланаётган спортчилар сони каби ушбу спорт тури бўйича қўлга киритилаётган ютуқларимиз ҳам йил сайин ортиб бораётир. Жумладан, 2024 йилги спорт мавсуми ҳам каратэ WKF спортчилари учун муваффақиятли бўлди.  

Каратэчиларимиз йил давомида 10 га яқин халқаро мусобақаларда иштирок этди ва 12 та олтин, 10 та кумуш ҳамда 34 та бронза жами 56 та медалга савзовор бўлди. Бу кўрсатгич 2023 йилга нисбатан 42 тага кўп. Ҳар бир спорт тури оммалашишида албатта миллий мусобақаларнинг ўрни беқиёс. Жорий йил каратэ WKF бўйича 4 бор турли йўналишларда Ўзбекистон чемпионати ўтказилиб, 2 минг 500 нафар спортчи қамраб олинди.  

Ўтган йил эса ушбу рақамлар 1500 нафарни ташкил этган эди. Мазкур мамлакат биринчиликлари юқори савияда ўтиши учун хорижлик ҳакамлар бригадаси таклиф этилди. Ҳар бир мусобақада шаффофликни таъминлаш мақсадида рақамлаштириш тизимига ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси томонидан йил мобайнида миллий терма жамоа учун 14 бор ўқув-машғулот йиғини ташкил этилиб, уларга 500 нафар спортчи жалб қилинди.  

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларга алоҳида мураббийлар штаби шакллантирилди. Ҳудудларда паракаратэни ривожлантириш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада декабрь ойида илк бор паракаратэ бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Умид қиламизки, келаётган 2025 йилги спорт мавсумида бош мураббий Сулаймон Юсупов қўл остида Севинч Раҳимова, Гулшан Алимардонова, Қувонч Муҳаммадиев, Абдулваҳоб Рашидов каби иқтидорли каратэчиларимиз юксак марраларни забт этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг