UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июн 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кеча Қорақалпоғистонда қўл жанги бўйича катта мусобақа ташкил этилди (Барча натижалар + ГАЛЕРЕЯ)

Кеча Қорқалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри қўл жанги бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилди.

Унда аралаш яккакураш усталаримиз билан бирга дунёнинг 6 давлатдан келган кучли қўл жанги спорти вакиллари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Беларусь, Германия ва Молдовадан келган спортчилар Ҳусниддин Сатторов, Икром Абдураимов, Нурсултон Сейтмуратов, Жамшид Раҳмоналиев, Шаҳбоз Турсунов, Ботирбек Ҳўжабеков каби номдор жангчиларимизга қарши кураш олиб боришди.  

Барча натижалар:

1. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 1-жангда 62 кг вазн тоифада Тохир Токарев (Россия) Шахбоз Турсунов (Ўзбекистон) тўқнаш келди. Ушбу жанг 1-раундда россиялик спортчининг ғалабаси билан якунланди. Токарев оғриқни қўллаш усули орқали 48 сонияда зафар қучди.




2. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 2-жангда 57 кг вазн тоифада Зафар Абдурахмонов (Озарбайжон. Боку) Икром Абдреимов (Ўзбекистон) билан рўбарў келди. Мазкур 3 раунддан иборат жангда хакамлар қарор билан Икром Абдреимов ғалаба қозонди.




3. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 3-жангда 67 кг вазн тоифада Ник Шандлер (Германия) 2-карра жаҳон чемпиони Хусниддин Сатторов (Ўзбекистон) қарши рингга чиқди. Ушбу жанг 1- раундда хамюртимиз рақибга оёқни оғритиш усулини қўллаб 53- сонияда муддатдан аввал ғалабани қўлга киритди.




4. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 4-жангда 80 кг вазн тоифасида Улуғбек Усмонов ( Тожикистон) Нурсултон Ситмуратов (Ўзбекистон) га қарши рингга чиқди. 3 раунддан иборат жангда Нурсултон 1-раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.





5. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги 5-жангда 88 кг вазн тоифасида Денис Гвоздев ( Беларусь) Жамшид Раҳмоналиев (Ўзбекистон) га қарши рингга чиқди. 3 раунддан иборат жангда Жамшид 1-раунднинг 39-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.




6. Қўл жанги бўйича R1 йўналиши бўйича профессионаллар ўртасидаги асосий жангда 97 кг вазн тоифада Дмитрий Чакуста (Молдова) Батирбек Хожабеков (Ўзбекистон) рўбарў келди. 5 раунд давом этган баҳс юртдошимизнинг ғалабаси билан якунланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг