UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 сен 10:39
Янгиликлар

Паралимпия

Кечаги 6 та медалдан кейин Ўзбекистон паралимпиячиларининг умумжамоа ҳисобидаги ўрни ўзгардими?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кечаги кун дастурида ўзбекистонлик паралимпиячилар 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза, жами 6 та медаль қўлга киритишди. Кечаги кун доирасида ягона олтин медали пара енгил атлетикачимиз Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегациясига тақдим этди. Бу Париж паралимпия ўйинларидаги тўққизинчи олтин медалимиз бўлди. 

Бугунги кун олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси 9 та олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза, жами 23 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди. Кеча ҳам 12-поғонадан жой олгандик. Биз сингари 9 та олтин медалга эга Германия терма жамоаси 11-ўринни банд этган. Олмонларда биздан 3 та кумуш медаль кўпроқ. Топ-10`га якун ясаб турган Япония терма жамоаси ҳисобида 12 та олтин медаль бор.   

Хитой Республикаси 83 та олтин, 64 та кумуш, 41 та бронза, жами 188 та медаль билан рўйхатда катта устунлик билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Қирқ иккита олтин, 34 та кумуш, 24 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АҚШ спортчилари 31 та олтин, 36 та кумуш, 19 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашган. Нидерландия делегацияси 24 та олтин, 14 та кумуш, 10 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олган.  

Биздан аввалги ўринларни Германия, Япония, Австралия, Украина, Бразилия, Франция ва Италия терма жамоалари банд этган. Жами 63 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 83 тага етди.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг