UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 апр 13:18
Янгиликлар

Тадбирлар

Кеимюнг университети президентига Ўзбекистонда профессор унвони берилди

Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жанубий Кореянинг Кеимюнг университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганди.

Шу давр мобайнида спорт таълимининг турли йўналишларида, малакали мураббий ва спортчиларни тайёрлашнинг илмий асосларини кенг жорий этиш тизимида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб борилди.

Куни кеча Кеимюнг университети Халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Сеон Жунг Ким бошчилигидаги делегация Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ташриф буюрди.

Учрашувда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов икки университет ўртасида ўрнатилган дўстона ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро алоқаларини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини амалга ошириш ва таэквондо спорт тури бўйича илмий лойиҳаларни биргаликда олиб бориш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида Кеимюнг университети президенти жаноб Шин Ил Ҳеенга Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фахрий профессор унвонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, университет спорт мажмуасида Кеимюнг ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети талаба-спортчилари иштирокида амалий ва назарий машғулотларга изн берилди. Кореялик таэквондочиларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг