UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 09:46
Янгиликлар

Дзюдо, Қизиқарли!, Париж-2024

Келдиёрованинг чемпионлик йўлидаги асосий фигура ёхуд Марко Спиттка билан яқиндан танишамиз

Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари ўзбекистонлик спортчилар учун мисли кўрилмаган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Бугун биз ушбу жараёнга батафсил тўхталиб ўтмаймиз, фақат бир спортчигина нишонимизда бўлади. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова Франциядаги тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида барча рақибаларини таслим этиб, аёллар ўртасида Олимпия ўйинлари чемпионига айланган илк ўзбек ҳамда Марказий Осиёлик аёл спортчисига айланди. Хўш, спортчимизнинг бундай натижага эришишига асосий сабабчи ким деб ўйлайсиз? Ҳа, биринчи навбатда унинг ота-онаси, ёшлик чоғида таълим берган устозлари, қолаверса, умр йўлдошини ҳам ушбу рўйхатга қўшиш мумкин. Кимдир қолиб кетмадими? Албатта, шоҳсупага кўтарилиш йўлидаги энг асосий фигура - бу уни Олимпиадага тайёрлаган мураббийи Марко Спитткадир! 

Келинг, Марко билан яқинроқдан танишиб олайлик. Марко Спиттка 1971 йил 22 апрелда Германиянинг Дрезден шаҳрида дунёга келган. У дастлаб 78 кг вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этган, кейинроқ 90 кг вазнга кўтарилган. Марко 1989-1998 йиллар давомида дзюдо бўйича Германия чемпионатида 5 марта олтин, бир марта кумуш ҳамда 2 маротаба бронза медалига сазовор бўлган. Халқаро мусобақалардаги кўрсаткичларига қарайдиган бўлсак, 1992 йилда Европа чемпиони, 1998 йилда қитъа биринчилигида кумуш медални қўлга киритган. 1997 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини ўзиники қилган бўлса, 1996 йил Атлантада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ҳам бронза медалига эга чиққан. Шунингдек, қаҳрамонимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида битта олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. У 7-ДАН қора белбоғ соҳиби ҳисобланади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси 2022 йил германиялик мутахассис билан шартнома тузганди. У бундан аввал 2007-2019 йиллар давомида Австрия дзюдо терма жамоаси билан катта натижаларга эришган. 

Ўзбекистонга келгач, Спиттка шундай деганди: “Куни кеча якунига этган Тел-Авив “Катта Дубулға” турнирида хорижлик дўстларим Ўзбекистон терма жамоасида фаолият бошлаётганимни эшитиб, мени қутлашди. Ўзбек дзюдосини катта келажак кутмоқда. Ёшларингизнинг техникаси ва ғалабага бўлган шижоатига доим қойил қолганман. Янги жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Олдимизга қўйилган мақсадлар йўлида бор кучимни ишга соламан”. 

Келдиёрова Олимпиада чемпионига айланганидан кейин германиялик мутахассиснинг эмоциялари акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда анча “тўпаланг” кўтарди. Бу худдики, унинг 1996 йилги бронза медалини қўлга киритган кадридаги тантанага жуда ўхшаш. Суратга яхшилаб эътибор қаратадиган бўлсангиз, эмоциялар аслида ундан кучлироқ. Чунки, Маркога ушбу олтин бир неча сониялар давомида гўёки, уникидек туюлди. Диёра бу қадар қийин рақибаларни “ер тишлатиб”, чемпионга айланишини камдан-кам ишқибозлар тахмин қилгани тайин. Хурсандчилик, шукр, сабр, меҳнат акс этган кадрдаги мураббий эмоциялари эса, кишини беихтиёр энтиктириб юборади. Сизда шундай туйғу жўш урмадими? Унда айбни ўзингиздан қидиринг. Бутун Ўзбекистон бўлса “Тўмарисимиз”нинг бу натижаси билан камида келгуси Олимпиадагача мақтаниб юрсин. Биз Марко Спиттка сиймосида ўзбек спортига мана шундай дунё миқёсидаги мутахассислар керак эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг