UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 16:35
Янгиликлар

Футбол

Клопп Гакпонинг "Ливерпул"га ўтишида муҳим роль ўйнади

Теглар :  Клопп
У жароҳатланганлар кўпайиб кетгани туфайли вингер сотиб олишни сўради.

Коди Гакпонинг "Ливерпул"га ўтишида Юрген Клопп муҳим аҳамият касб этди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ливерпуль" бош мураббийи Гакпо билан музокараларда ҳал қилувчи ролни ўйнаган.

Клопп жароҳатланган футболчилар кўпайиб кетгани боис "Ливерпул"дан янги вингер харид қилишни сўради. Мураббийнинг хоҳишидан келиб чиқиб, клуб раҳбарияти тезкорлик билан ҳаракатга тушди.

"Ливерпуль" тезда Гакпони жамоага қўшилишга кўндирди – бир йил олдин Луис Диас худди шу йўсинда жамоага келиб қўшилганди. Коди бўйича ПСВ билан шартнома аллақачон ёпилган.

Хабар қилинишича, Гакпо "Ливерпуль" билан 6 йиллик келишув имзолайди. У учун бонусларсиз 37 миллион фунт тўланади.

Кеча ПСВ Гакпо трансфери бўйича "Ливерпуль" билан келишувга эришганини эълон қилди.

Гакпо жорий мавсум ПСВ сафида 24 та ўйинда 13 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. У ЖЧ-2022да 5 та ўйинда иштирок этиб, 3 та тўп киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг