UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 май 17:23
Янгиликлар

Кураш

Кучлилар Бўзатовда сараланмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида Бел олиш ва уч кураш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 500 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишмоқда.  

Чемпионат дастурига  кўра, мусобақанинг дастлабки кунларида ёш полвонлар бел олиш курашининг барча йўналишларида ҳамда уч курашнинг кийимли  йўналишларида ғолиблик учун беллашишди.  Демак, дастлабки чемпионлар билан танишамиз.

Бел олиш чалиш йўналиши

Ўғил болалар 

40 кг. Қудратбек Жуманазаров (Хоразм), 42 кг. Беҳруз Абдалиев (Сирдарё), 44 кг. Қиличбек Турсунбоев (Хоразм), 46 кг. Шоҳруҳ Кўпжурсинов (Қорақалпоғистон), 48 кг. Жавоҳир Оқмирзаев (Қорақалпоғистон), 50 кг. Хуршидбек Эргашалиев (Наманган), 52 кг. Солибой Турсунмуродов (Жиззах), 54 кг. Раҳматилла Қурбонбоев (Хоразм), 56 кг.Расулбек Алимбоев (Хоразм), 58кг. Ифтихоржон Олимов (Фарғона), 60 кг. Рустам Каримов (Сирдарё), 63 кг. Самандар Ортиқалиев (Наманган), 66 кг. Байрамбой Жолдобоев (Қорақалпоғистон), 69 кг. Муроджон Аъзамқулов (Сирдарё), 71 кг. Рохат Турсинбоев (Қорақалпоғистон), 74 кг. Шерзод Мирзамуродов (Қорақалпоғистон), +74 кг. Акобир Қурбонов (Бухоро). 

Қизлар 

Бел олиш чалиш йўналиши 

45 кг. Сабина Кидирбаева (Қорақалпоғистон), 50 кг. Гулшода Эрматова (Хоразм), 55 кг.Чаросхон Муротбоева (Қорақалпоғистон), +55 кг. Дурдона Мамуржонова (Сирдарё). 

Уч кураш кийимли йўналиши 

Ўғил болалар 

40 кг. Амирхон Усербоев (Қорақалпоғистон), 44 кг. Бекболат Серсинбоев (Қорақалпоғистон), 48 кг. Абдулатиф Баратов (Сурхондарё), 52 кг. Айдос Азадов (Қорақалпоғистон), 56 кг. Шомурод Шавкатов (Хоразм), 

60 кг. Озод Худойбердиев (Бухоро), 63 кг. Баҳодир Кўпжусинов (Қорақалпоғистон), 69 кг. Умарбек Маҳмудов (Сурхондарё), 74 кг. Сирож Султонбоев (Қорақалпоғистон), +74 кг. Самандар Батирбоев (Жиззах). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Чемпионат 7 май кунига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг