UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 23:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Курашчи-қизларимиз Осиё чемпионатини 5 та медаль билан кучли бешликда якунлашди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Бугун қизларимиз (U 17) қитъа чемпионати медаллари учун рақибаларига қарши баҳс олиб боришди. 43 кг вазндаги курашчи-қизимиз Гулнура Русланова айлана тизимда ўтган беллашувлар якунида кумуш медаль соҳибига айланди. Гулнура Жазира Налибаевани (Қозоғистон) 10-0, Мунгунсолонго Балсанни (Мўғулистон) 11-0, Диана Амантуровани (Қирғизистон) 6-1 ҳисобида енгиб, бўлажак чемпион, ҳиндистонлик Ритика Ритикага имкониятни бой бериб қўйди.      

49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сандугаш Женбаева Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. У учинчи ўрин соҳибини аниқлаб берган учрашувда қозоғистонлик Айимгул Абиловадан 6-2 ҳисобида устун келди. 

Бугунги кун баҳсларида терма жамоамизга яна бир медални Севинч Султонова тақдим этди. 65 кг вазнда курашган Тўймурод Адизов шогирди учинчи ўрин учун кечган муросасиз беллашувда япониялик Сава Хигашини 8-7 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, курашчи-қизларимиз (U 17) Осиё чемпионатини 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида кучли бешликда якунлашди.

Кумуш медаль

43 кг: Гулнура Русланова 

61 кг: Улмекен Есенбаева  

 

Бронза медаль

40 кг: Гуласал Абдуназарова 

49 кг: Сандугаш Женбаева 

65 кг: Севинч Султонова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг