UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 май 10:37
Янгиликлар

Дзюдо

Кутилмаган натижаларга бой Душанбе "Катта Дубулға" турнири якунига етди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри уч кун давомида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу мусобақада дунёнинг 5 қитъаси, 65 давлатидан жами 390 нафар (204 эркак, 186 аёл) дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. 

Нуфузли турнирнинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди. Эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашишди. Уч кунлик муросасиз баҳслар якунига кўра бироз кутилмаганда Швейцария терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Афсонавий Тедди Ринер +100 кг вазн тоифаси финалида мезбонлар вакили Темур Раҳимовни иппон баҳоси билан енгиб, яна бир бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Австрия терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш медаль билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, италиялик дзюдочилар 2 та олтин, 1 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашди. Мезбонлар 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан 4-ўринни эгаллашди. Топ-10`таликдан Германия, Франция, Мўғулистон, Япония, Канада ва Туркманистон терма жамоалари жой олишди.

Душанбе "Катта Дубулға" турнирида етакчи дзюдочиларсиз қатнашган Ўзбекистон терма жамоасига ягона бронза медалини Муҳаммад Жумаев (-73 кг) тақдим этди. Бу эса терма жамоамизнинг мусобақани 18-ўринда якунлашини таъминлади.    

Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

-90 кг вазн тоифаси

1. Мансур Лорсанов (AIN)

2. Дэвид Кламмерт (Чехия)

3. Жу Йоп Ҳан (Корея Республикаси)

3. Муҳаммаджон Абдужалилзода (Тожикистон)


-100 кг вазн тоифаси

1. Женнаро Пирелли (Италия)

2. Даниэл Эйх (Швейцария)

3. Жафар Костоев (БАА)

3. Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон)


+100 кг вазн тоифаси 

1. Тедди Ринер (Франция)

2. Темур Раҳимов (Тожикистон)

3. Денис Батчаев (AIN)

3. Лоссени Коне (Германия)


Аёллар 

-78 кг вазн тоифаси

1. Анна-Мария Вагнер (Германия)

2. Алина Боем (Германия)

3. Эмма Рейд (Буюк Британия)

3. Бита Пакут-Кложко (Польша)


+78 кг вазн тоифаси

1. Ася Тавано (Италия)

2. Кинга Волчжак (Польша)

3. Урсула Ҳофманн (Польша)

3. Ҳён Жи Ли (Корея Республикаси)   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг