UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 10:03
Янгиликлар

Футбол

Ла Лига. 2 та қизил кўрсатилган ўйинда “Валенсия” 5:1 ҳисобида зафар қучди (+жадвал)

Испания чемпионати 4-турида “Валенсия” ўз майдонида “Хетафе”ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.

“Кўршапалаклар” сафида ҳимоячи Тони Лато, ярим ҳимоячилар Самуэль Диас Лино, Нико, ҳужумчилар Самуэль Кастильехо ҳамда Уго Дуро гол уришди. Рақиблардан ҳимоячи Педро Гастон Альварес Соса ўйиннинг охирги дақиқаларида жавоб тўпини киритди.

Шунингдек, жамоалар учрашувни 10 кишидан бўллиб якунлашди. Аввалига, мезбонлардан Илайс Мориба иккинчи сариқни олди, кейин эса Мауро Арамбарри майдондан четлатилди.

Ушбу ғалабадан кейин Женнаро Гаттузо шогирдлари очколари сонини 6 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди.

"Валенсия" – "Хетафе" 5:1 (3:0, 2:1)

"Месталья" стадиони

Голлар: 1:0 – 7 Тони Лато, 2:0 – 14 Лино, 3:0 – 16 Кастильехо, 4:0 – 65 Нико Гонсалес, 5:0 – 68 Дуро, 5:1 – 78 Альварес.

"Валенсия" – Мамардашвили, Тьерри Коррейя, Джемерт, Диакаби (Москера, 74), Тони Лато (Фулькье, 70), Гильямон, Нико Гонсалес (Алмейда, 70), Муса, Кастильехо (Мориба, 70), Маркос Андре (Дуро, 24), Лино.

"Хетафе" – Сория, Иглесиас, Джене (Митрович, 29), Дуарте, Анхилери, Аленья (Мунир, 46), Арамбарри, Сеоане (Альварес, 46), Унал (Мата, 77), Майораль, Порту (Максимович, 46).

Огоҳлантиришлар: Аленья (10), Арамбарри (41), Кастильехо (45), Майораль (54), Мунир (57), Митрович (71), Мориба (75).

Четлатишлар: Мориба (88), Арамбарри (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг