UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 18:39
Янгиликлар

Футбол

Лапорта "Реал" билан ўйиндан сўнг ҳакамлар хонасига кириб, баъзи ҳолатларга ойдинлик киритишни талаб қилди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ла Лига 9-тури доирасидаги "Реал"га қарши учрашувдан (1:3) сўнг ҳакамлар хонасига кирди.

Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.

"Учрашув якунланиб, ҳакамлар бригадаси кийиниш хонасида бўлган пайтда "Барселона" президенти Жоан Лапорта хонага кириб, ўйин давомидаги айрим вазиятларга ойдинлик киритишни қайта-қайта сўради. Шу муносабат билан ундан ҳакамлар хонасидан кетиши сўралди, бошқа ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмади", – дейилади рефери Хосе Мария Санчес Мартинес ҳисоботида.

Манбага кўра, Лапорта 75-дақиқада ҳужумчи Роберт Левандовски йиқилганидан сўнг пенальти белгиланмагани, шунингдек, 90-дақиқада Эрик Гарсия Родригога нисбатан қўполлик ишлатилгач, 11 метрлик қоидабузарлик туфайли пенальти белгиланганидан норози бўлган.

"Барселона" 9 ўйинда 22 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда, каталонияликлар Ла Лиганинг жорий мавсумида илк мағлубиятини қабул қилиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг