UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 апр 15:02
Янгиликлар

Футбол

Легионерлар. Бугун Шомуродов, Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўйнайди

8 апрель куни бир нечта ўзбекистонлик легионерлар тўп тепадиган клублар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.

МФЛ

Миллий футбол лигаси 26-турида Вагиз Галиулин ҳаракат қиладиган "Нефтехимик" клуби айни пайтда "СКА-Хабаровск" меҳмони бўлмоқда. Мазкур учрашув натижаси ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

Шунингдек, МФЛдаги яна бир ҳамюртимиз, ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ҳаракат қиладиган "Алания" жамоаси сафарда "Велес" билан баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан 16:00 га белгиланган. 

РПЛ 

Ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов ҳаракат қиладиган "Торпедо" Россия Премьер-лигаси 22-тури доирасида "Факел"га қарши баҳс юритади. Баҳс 16:00 да старт олади.

А Серия

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг "Специя" жамоаси Италия А Серияси 29-турида "Фиорентина" майдонига сафар уюштиради. Учрашув 17:30 да бошланиши режалаштирилган.  

БАА Про лигаси

"Шабаб Ал Аҳли" БАА чемпионати 22-турида ўз майдонида "Ал Батаэҳ"ни қабул қилади. Азиз Ғаниев жамоаси айни пайтда лига пешқадами бўлиб турибди. Рақиб эса 12-ўринга жойлашган. Жамоалар ўртасидаги баҳс 23:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг