UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 12:26
Янгиликлар

Футбол

Легионерлар. Бугун Йўлдошев, Ғаниев ва Убайдуллаев жамоалари ўйнайди

Бугун, 7 май куни ўзбекистонлик бир қатор футболчилар ўз клублари сафидаги навбатдаги учрашувларда иштирок этишади.

Беларусь

Шаҳзод Убайдуллаев тўп тепаётган Солигорскнинг "Шахтёр" клуби Минскда "Динамо" меҳмони бўлади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. Айни пайтда "Шахтёр" 5та ўйиндан 13 очко тўплаб, 4-ўринда бормоқда. "Динамо" эса 6та ўйиндан 15 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

БАА

Азизжон Ғаниев фаолият олиб бораётган "Шабаб Ал Аҳли" клуби бугун "Банияс" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. 24та ўйиндан 51 очко тўплаган "Шабаб" "Ал Ваҳда" билан бирга чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Россия

Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Пари НН" клуби бугун ўз майдонида "Урал"ни қабул қилади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16:00га белгиланган. "Пари НН" 25та ўйиндан 22 очко жамғарган ҳолда 16та клуб орасида 14-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг