UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 мар 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Леон Эдвардс Колби Ковингтонга қарши жанг қилишдан бош тортди

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс Камару Усманга қарши трилогияда ўз камарини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилган эди.

Жанг якунланганидан сўнг UFC президенти Дана Уайт Леоннинг кейинги рақиби Колби Ковингтон бўлишини маълум қилганди. Дивизион рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Колби кечаги чемпионлик жангида захира жангчиси эди. 

"Очиғи, бунда қандай маъно бор, тушунмаяпман. Ковингтон деярли бир ярим йилдан бери жанг ўтказмаяпти. У шунчаки ишсиз ўтирганди. Қандай қилиб чемпионлик жанги учун имкониятга эга бўлди, шунга ақлим етмаяпти. Дивизионда жанг ўтказиб, чемпионлик учун муносиб меҳнат қилган йигитлар етарлича топилади. Энди мен қиролман! Ўйлашимча, кейинги рақибим ким бўлишини ўзим аниқлашим керак ва бунга тўлиқ ҳақлиман", - деди британиялик UFC 286 турниридан кейинги матбуот анжуманида. 

Эдвардснинг сўзларига қараганда, унинг кейинги рақиби Хорхе Масвидал бўлиши лозим. Бунинг учун Хорхе 8 апрель куни Майамида ўтказиладиган UFC 287 турнирида бразилиялик Гилберт Бернсни мағлуб этиши шарт.

"Агар Масвидал Бернсни мағлуб эта олса, у менинг айни пайтдаги энг идеал рақибимга айланарди. Бу жанг пуллик трансляция нуқтаи назаридан ҳам катта даромад келтирарди. Қолаверса, ўртамизда адоват бор. Бу ўзига яраша кичик тарихга ҳам эга. Орани очиқ қилиб, бунга нуқта қўйишимиз керак. 

Яна Колби ҳақида. Мен чемпионлик камари йўлида 12 та жанг ўтказдим. Ковингтон эса жароҳати бўлмаса ҳам, шундай имкониятга яқин келди. Колби ўшанда менга бу ўзим ким деб киноя қилганди", - дея сўзига якун ясади чемпион. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг