UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июн 13:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Лицензиат курашчиларимиз Венгриядаги турнирда иштирок этишади

Ушбу мусобақа 74 кг вазнда Ўзбекистон номидан Париж-2024 Олимпиадасида қайси эркин курашчимиз қатнашишини аниқлаб беради.

6-9 июнь кунлари Венгрияда спорт курашлари бўйича рейтинг сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Жаҳоннинг сара полвонлари қатнашадиган мазкур мусобақада ҳамюртларимиз эркин ва аёллар кураши дастурларида ўз омадларини синаб кўришдаи. 

Ушбу мусобақа 74 кг вазнда Ўзбекистон номидан Париж-2024 Олимпиадасида қайси эркин курашчимиз қатнашишини аниқлаб беради. Лицензияни ўз меҳнати билан курашиб ютиб олган Бекзод Абдураҳмоновми ёки маҳаллийлаштирилган Разамбек Жамаловми?

Мавжуд қоидаларга кўра, спорт курашларида лицензияни қўлга киритган спортчи учун Олимпиадага бориш кафолатланмаган. Курашчиларнинг ўша пайтдаги спорт формасидан келиб чиқиб мураббийлар штаби қарор чиқаради. 

Терма жамоамиз таркиби:

Эркин кураш:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-65 кг: Умиджон Жалолов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-74 кг: Разамбек Жамалов
-86 кг: Бобур Исломов
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов

Аёллар кураши:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева
-53 кг: Саҳибжамал Эсбўсинова
-68 кг: Феруза Эсенбаева

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг