UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июн 12:55
Янгиликлар

Паралимпия

Лос-Анжелес-2028 XVIII ёзги Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

"Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) бошқарув кенгаши 2028 йилда Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури ва пара спортчилар учун қанча миқдорда йўлланмалар ажратилиши бўйича маълумотномани Миллий Паралимпия қўмиталари эътиборига тақдим қилди.

Аҳамиятлиси, Лос-Анежелесдаги тўрт йилликнинг энг муҳим турнирида Паралимпия ўйинлари тарихидаги энг кўп медаллар жамғармаси ўйналади.

Спорт турларининг янгиланганган рўйхатига кўра, Лос-Анжелес-2028 Паралимпия ўйинларида пара қояни забт этиш спорти бўйича илк бор мусобақалар ўтказилади. Яна бир аҳамиятли томони, бу сафарги ўйинларда аёл спортчилар иштирок этадиган дастурлар сони янада кўпайтирилди. Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинларида эркаклар ўртасида 267 та, аёллар ўртасида 247 та, аралаш жамоавий йўналишда 46 та, жами 560 та дастурда медаллар ўйналади. Дастурлар сони Париж-2024 ёзги Паралимпиадасига нисбатан 11 та кўп эканини ҳам таъкидлаш лозим.

Океан ортида ўтадиган ўйинлар учун ажратилаётган умумий йўлланмалар сони эса ўтган йили Франция мезбонлик қилган ёзги Паралимпия баҳсларидагидан 80 тага кўп эканини кўришимиз мумкин. Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинларида 23 та спорт тури доирасида жами 4480 та квота ажратилади", дейилади МПҚ хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг