UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 07:29
Янгиликлар

Таэквондо

Мадина Мирабзалова кореялик рақибасини ўз юртида мағлуб этиб, бронза медали соҳибасига айланди!

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича G1 таснифига кирувчи Гран-При Челленж турнири бўлиб ўтмоқда.

Илк кунги беллашувлар аёллар ўртасида -49 ва -57, эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифаларида ташкил этилди. Юртимиз шарафини Омонжон Отажонов (-58 кг) ва Мадина Мирабзалова (- 57 кг) ҳимоя қилишди.

Қувонарлиси, мусобақада тўртинчи рақам остида таснифланган Мадина Мирабзалова мусобақанинг бронза медалига эга чиқди. У аввалига вьетнамлик Чам Нгок Фамни енгиб, ярим финалга йўл олганди. Финал йўлланмаси учун баҳсда эса ҳамюртимиз мусобақанинг биринчи рақамли спортчиси – Вей-Чун Лин олдида ожиз қолди. 

Шу тариқа, бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолган Мирабзалова мезбонлар вакиласи Ёнг Янг Жонгни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, нуфузли халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг