UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 окт 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадияр Саидраҳимов Жаҳон терма жамоаси таркибида рингга чиқади

2 ноябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги бокс кечаси ташкил этилади.

"ВТБ Арена" мезбонлик қиладиган бокс кечасида "Динамо" ҳамда Жаҳон бокс терма жамоалари ўзаро рингда тўқнаш келади. Турнир 7 та олимпия вазн тоифаларида ўтказилиб, жанглар 3 дақиқадан 3 раунд этиб белгиланган. 

Биз учун аҳамиятлиси, жаҳон бокси юлдузлари терма жамоаси таркибида ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов ҳам жанг ўтказади. -92 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз шу куни Рамазан Дадаевга қарши рингга кўтарилади. Мадияр жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори ҳисобланади. 


"Динамо" ва жаҳон терма жамоалари ўртасидаги жанг жуфтликлари:

-51 кг: Эдмонд Худоян – Хуниор Алькантара (Доминикан Республикаси, Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори);

-57 кг: Эдуард Саввин – Искандер Харсан (Қозоғистон, проф рекорди — 9-2-1, КО 6);

-63,5 кг: Илья Попов – Александр Парашив (Молдова, Европа чемпионати кумуш ва бронза медаллари совриндори);

-71 кг: Игорь Свиридченков – Стив Куленгулука (Конго, амалдаги Африка чемпиони. Проф рекорди – 5-0, КО 4);

-80 кг: Егор Шапочанский – Киттипонг Цзянь Хао Хо (Сингапур, Осиё чемпиони, проф рекорди – 8-1-1, КО 7);

-92 кг: Рамазан Дадаев – Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндори);

+92 кг: Ярослав Дороничев – Мвого Амугу (Камерун, амалдаги Африка чемпиони).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг